Мирзиёев эркин иқтисодий зоналар бўйича янги лавозим жорий этди

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини тартибга соладиган мустаҳкам қонунчилик ва меъёрий база яратилди, уларни ривожлантириш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашадиган кенг кўламли солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар тизими шакллантирилди

ТОШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 август куни "Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Қарор матни президент расмий сайтида берилган.

Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президентининг яна бир маслаҳатчиси тайинланди

Қарорнинг 2-банди билан ЭИЗ фаолиятининг қайд этилган йўналишларини мувофиқлаштириш ва комплекс равишда ҳал этишни таъминлаш учун Ўзбекистон президентининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати таркибида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди.

Шунингдек, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича умумий сони 5 кишидан иборат сектор ташкил қилинди.

Ўзбекистон президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари зиммасига қуйидаги асосий вазифа ва функцияларни амалга ошириш масъулияти юкланди:

— вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари, ЭИЗ дирекциясининг эркин иқтисодий зоналарнинг самарали фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар бўйича фаолиятини амалий мувофиқлаштиришни таъминлашга доир комплекс ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш;

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисодий процессуал кодекс лойиҳаси тайёрланди

— ваколатли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда ҳар бир эркин иқтисодий зона ва кичик саноат зоналарини ихтисослаштириш ҳамда истиқболли ривожлантиришга оид ёндашувлар, тамойиллар ва аниқ дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
— барча давлат бошқаруви органлари, назорат қилувчи органлар, тижорат банкларининг эркин иқтисодий зоналар ҳудудида белгиланган алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиб-таомиллари қўлланилиши бўйича ҳуқуқий нормалар ва қонунчилик қоидаларининг сўзсиз бажарилиши, инвестиция лойиҳаларини жадал илгари суриш, бюрократик тўсиқ ва ғовлар бартараф этилишини тизимли назорат қилиш;
— ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини, ЭИЗ иштирокчиси бўлган хўжалик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини мунтазам мониторинг қилиш, вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари, ЭИЗ дирекциясининг улар зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳисоботларини доимий эшитиш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига Шавкат Тўлаганов тайинланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0