Иқтисодий процессуал кодекс лойиҳаси тайёрланди

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иқтисодий судловининг асосий мақсади - иқтисодий соҳада тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдир

ТОШКЕНТ, 4 август — Sputnik. Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Ўзбекистон Иқтисодий процессуал кодекс лойиҳаси умумуй муҳокамага ҳавола этилган.

Ўзбекистонда қурол сақлаш ва олиб юришга рухсат берилиши мумкин

Кодекс лойиҳаси Ўзбекистон Олий суди томонидан тайёрланган. Кодекс лойиҳасида Хўжалик процессуал кодекс нормалари асос қилиб олинган.

Кодекс лойиҳаси 5 бўлим, 36 боб, 334 моддадан иборат.

Кодекс лойиҳасида иқтисодий судловининг асосий мақсадлари, иқтисодий судларга мурожаат қилиш, иқтисодий судларининг таркиби ва уларни шакллантириш тартиби, судда кўриб чиқиладиган масалалар тўғрисидаги нормалар келтирилган.

Иқтисодий судловининг асосий мақсадлари: тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ва жисмоний шахсларнинг иқтисодий соҳада қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий соҳада қонунчиликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш ва қонунбузилишларни олдини олиш.

Ушбу ҳужжат лойиҳаси 2017 йил 10 августга қадар муҳокама қилинади.

Иқтисодий кодексни 2018 йил 1 январда кучга киритиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари тегишли иқтисодий судлар сифатида ўзгартирилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0