Ўзбекистонда қурол сақлаш ва олиб юришга рухсат берилиши мумкин

Oбуна бўлиш
Ушбу Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан асосий мақсад - амалдаги меъёрий-ҳуқуқий асосларнинг тўлиқ ва мукаммал эмаслиги, ягона механизм йўқлиги ва шу сабабли вужудга келаётган ҳуқуқий англашилмовчиликларни бартараф этишдир

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида «Қурол тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси умумуй муҳокамага ҳавола этилган.

Патруль-пост хизмати тўлов асосида хизмат кўрсатишга ўтиши мумкин

Лойиҳа Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган.

Лойиҳада қурол фуқаролик, хизмат ва жангари турларига ажратади.

Лойиҳага асосан 9 та субъект қурол ва ўқ-дорилар сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади, булар:
— ҳарбий қисмлар, махсус органлар ва бўлинмалар;
— алоҳида хизмат вазифаларига эга юридик шахслар;
— қурол ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик шахслар;
— қурол сотиш билан шуғулланувчи юридик шахслар;
— овчилик ва ўқ отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар;
— қуролни коллекция қилиш ёки кўргазмага қўйиш билан шуғулланувчи юридик шахслар;
— Ўзбекистон фуқаролари;
— чет эл фуқаролари;
— мамлакатда доимий яшайдиган, фуқаролиги бўлмаган шахслар.

Ҳарбий қисмлар ва махсус хизматлардан ташқари ҳамма сотиб олинаётган қуролни рўйхатдан ўтказиш керак. Рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳукумат томонидан белгиланади.

Фуқаролик ва хизмат қуролларини қуйидаги шартлар билан қўллаш мумкин бўлади:
— ҳаёти, соғлиғи ёки шахсий мулкини ҳимоя қилиш учун;
— мудофаага зарурат бўлганида ёки ўта зарур пайтда;
— қўллашдан аввал аниқ айтилган огоҳлантириш билан.

Ушбу ҳужжат лойиҳаси 2017 йил 15 августга қадар муҳокама қилинади. 2017 йил 1 сентябрда Қонун лойиҳаси ва тегишли материалларни Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Янгиликлар лентаси
0