Патруль-пост хизмати тўлов асосида хизмат кўрсатишга ўтиши мумкин

Oбуна бўлиш
Қарор лойиҳаси 2017 йил 1 майдаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан ишлаб чиқилган

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ томонидан ишлаб чиқилган "Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати органларининг аҳоли гавжум бўладиган жойларда шартнома асосида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш Низомини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага чиқарилган.

Жисмоний ёки юридик шахсларга бериладиган сим карталар сони чекланади

Қарор лойиҳаси 2017 йил 1 майдаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан ишлаб чиқилган.

Ушбу низом лойиҳаси талабларига кўра, ИИВ патруль-пост хизмати органлари аҳоли гавжум бўладиган жойларда қўриқлаш хизматини тўлов асосида амалга оширилиши белгиланган. Тўловлар шартнома асосида юридик шахслар томонидан тўланади.

Аҳоли гавжум бўладиган жойларга кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойлар (гипермаркет, йирик савдо мажмуалар) киради.

Қарор лойиҳасида юридик шахслардан тушган маблағлар патруль-пост хизмати органлари фаолиятини амалга ошириш ва бўлинмаларни жиҳозлаш учун йўналтирилади.

Шу билан бирга, низом лойиҳасида патруль-пост хизмати органлари асосий вазифалари ва функциялари санаб ўтилган. Ундан ташқари жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматини амалга ошириш бўйича намунавий шартнома намунаси илова қилинган.

Янги ҳужжат 2017 йил 20 июлига қадар муҳокама қилиниб, 2017 йил 1 августдан кучга киритиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0