ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўзбекистон ФВВ жорий йил 15 август куни Қашқадарё вилоятида содир бўлган газ ташувчи автомобил билан содир бўлган ҳодиса ҳақида расман изоҳ берди.
15 Август 2017, 14:43
Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 15 август куни тахминан 00:25 ларда Қарши туманидаги «Жанубгаз» АЖ га қарашли ёпиқ автогараж ҳудудидаги "Қарши-Бишкент" автомобил йўлининг 6-7 км орасида "МАН" русумли суюлтирилган газ (пропан) ташувчи автомобилдан "ЗИЛ-130" русумли суюлтирилган газ ташувчи автомобилга суюлтирилган газ тўлдириш вақтида чақнаш содир бўлган.
Натижада, "ЗИЛ-130" русумли юк автомобил ҳайдовчисининг ёрдамчиси тан жароҳати олган.
Ҳозирда, жабрланган фуқаро Қарши шаҳридаги Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига ётқизилган.