Доирачи аёллар ҳаяжонлангани учун Раҳмон хотин-қизлар раисини ишдан ҳайдади

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишТожикистон президенти Эмомали Раҳмон
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга доирачи аёлларнинг ортиқча ҳаяжонланишлари ёқмади. Шу боис, Тожикистон раҳбари хотин-қизлар раисини ишдан олди

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мусиқачиларнинг омадсиз чиқиши туфайли амалдор аёлни ишдан ҳайдади, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон маҳаллий ОАВларга таянган ҳолда.

Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
"Раҳмон-Трамп беллашуви"да Тожикистон президенти устун келди
Хабарда айтилишича, ўтган ҳафтада Тожикистон раҳбари Хатлон вилоятининг Хуросон туманига ташриф уюштирган. Анъанага кўра, Раҳмонни кичикроқ концерт билан кутиб олишган. Аммо президент Раҳмонга "Очанжонхо" (Онажонлар) доирачи ансамблларининг чиқиши манзур бўлмайди.

Доира чертаётган аёллар эҳтимол, қаттиқ ҳаяжондан ритмга туша олмайдилар ва Раҳмон бундан қаттиқ норози бўлади.

Доирачиларнинг хатолари учун ансамбл раҳбари эмас, балки туман хотин-қизлар ва оила масалалари раиси Зиёда Саломова жавоб берди. Аёл ўша куни ишдан олинди.

Саломова ўзининг лавозимдан озод этилганидан хафа эмаслигини айтган ҳолда, мусиқачиларнинг хатоси учун ансамбл раиси жавоб бериши керак эди, деган фикрни билдириб ўтган.

Нашр хабарига кўра, Тожикистонда давлат раҳбарининг ҳар бир ташрифига астойдил тайёргарлик кўрилади.

Янгиликлар лентаси
0