"Раҳмон-Трамп беллашуви"да Тожикистон президенти устун келди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Трамп ўзининг ғаройиб сўрашиши билан ном қозонган. У қўл бериб кўришаётган кишисининг қўлини куч билан ўзига тортиб, уни ноқулай аҳволга солиб қўяди

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ўзаро қўл бериб сўрашишлари ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини қаратди, деб ёзади Sputnik Қирғизистон.

Икки давлат етакчилари Саудия Арабистонида бўлиб ўтган "АҚШ — Ислом дунёси" саммитида учрашдилар.

АҚШ президенти шунингдек Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан ҳам учрашди.

Трамп ўзининг ғаройиб сўрашиши билан ном қозонган. У қўл бериб кўришаётган кишисининг қўлини куч билан ўзига тортиб, уни ноқулай аҳволга солиб қўяди.

Аммо Эмомали Раҳмон бунга тайёргарлик кўриб келган чоғи, деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари. Бунга биринчи бўлиб A_Imanaliev ники остидаги Twitter фойдаланувчиси эътибор қаратди.

"Қўл бериб сўрашишда Трампни енгиб чиққан инсон топилди", — деб ёзди у.

Шундан сўнг унинг твити оммалашиб кетди ва бу ҳақда АҚШ ва Британия нашрлари ҳам ёзди.

Янгиликлар лентаси
0