Ўзбекистонлик олимлар шўр ерларни ювиш усулини ихтиро қилишди

Oбуна бўлиш
Интеллектуал мулк агентлигининг хабарига кўра, муаллифларга фойдали моделлари учун ФАП 01216 рақамли патент берилган

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик олимлар шўр ерларни ювиш усулини ихтиро қилишди, деб хабар қилди Ўзбекистон 24.

Хабарда айтилишича, Тошкент ирригация ва мелиорация институти мутахассислари Дилмурод Ахмеджонов ва Фазлиддин Жураев томонидан шакллантирилган дренаж сифатини ошириш ва шўрхок ерларнинг шўрини ювишда меҳнат сарфини камайтирувчи қурилма ихтиро қилинган.

Лаборатория - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек олимлари сурункали бош мия ишемиясини даволаш усулини ихтиро қилишди
Туйнукли дренаж очувчи қурилма рамадан, унга ўрнатилган текис пўлат пичоқ кўринишидаги устундан иборат бўлиб, унинг олд қисмига тўлқинсимон бурғи маҳкамланган, орқа томонида эса — унинг қуйи қисмига цилиндр кўринишидаги, конус шаклида ёнбошга эга алмаштириладиган туйнук очгичга уланган трос бириктирилган.

Қурилма устунга боғланган ва трос ичига ичи бўш бир ўзак кўринишида кетма-кет жойлаштирилган шланг билан таъминланган, ўзак атрофида пуркагичга уланган ва цилиндр ичидан ўтган пўлат симлардан иборат тўр жойланган.

Интеллектуал мулк агентлигининг хабарига кўра, муаллифларга фойдали моделлари учун ФАП 01216 рақамли патент берилган.

Янгиликлар лентаси
0