Ўзбек олимлари сурункали бош мия ишемиясини даволаш усулини ихтиро қилишди

© Sputnik / Vitaliy Ankov / Медиабанкка ўтишЛаборатория
Лаборатория - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёши катта ва кекса инсонларда гипертоник генезга эга бўлган сурункали бош мия ишемиясини даволашнинг содда, тежамкор усули яратилди

TOШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Яқутхон Мажидова ва Дурдона Усмонова ёши катта ва кекса инсонларда гипертоник генезга эга бўлган сурункали бош мия ишемиясини даволашнинг содда, тежамкор усулини яратишди. Бу ҳақда Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги хабар бермоқда.

Движение транспорта в городе Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек олимлари ҳаракатланаётган автомобилдан электр олиш йўлини ихтиро қилишди

Улар гипертоник дисциркулятор энцефалопатияда сурункали бош мия ишемиясини даволаш усулини таклиф қилишган. Ушбу усул қоннинг реологик хусусиятлари, микроциркуляцияси, венадан қочишини нормаллаштирадиган, антиоксидант, ангиопротектив, нейропротектив ва нейротрофик таъсир кўрсатадиган воситаларни юборишни ўз ичига олади.

Олимларга ушбу ихтиролари учун патент берилди.

Янгиликлар лентаси
0