Бугун Тошкентда Ислом Каримов хотирасига бағишланган фотокўргазма очилади

© Пресс-служба Правителсьтва КыргызстанаЦеремония прощания с Исламом Каримовым в Самарканде
Церемония прощания с Исламом Каримовым в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йилнинг май ойида Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан Биринчи Президент Ислом Каримовнинг энг яхши портрети танлови эълон қилинганди

TOШКЕНТ, 15 август — Sputnik. Бугун  Тошкент Фотосуратлар Уйида  Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фотокўргазма ҳамда Ислом Каримов портретини яратиш бўйича ижодий танлов натижалари бўйича бадиий кўргазма очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бадиий Академияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Биринчи Президентига ҳайкал яратиш танлови - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов ҳайкали намуналари кўргазмаси бошланди

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан Биринчи Президент Ислом Каримовнинг энг яхши портрети танлови эълон қилинганди.

Илгарироқ Ўзбекистонда “Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” кўрик-танлови эълон қилинганди. Кўрик-танловга 2016–2017 йилларда республика ҳамда хориж газета ва журналларида чоп этилган, интернет нашрларида берилган материаллар 2017 йилнинг 31 декабригача қабул қилинади.  Кўрик-танлов ғолиби махсус диплом ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Янгиликлар лентаси
0