Toshkent city ҳақида фейсбук фойдаланувчилари нима демоқда

© mytashkent.uzТошкент-сити
Тошкент-сити - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Тошкент-сити” - ишбилармонлик маркази ҳақидаги навбатдаги янгилик ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлди.

ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Тошкентда янги қуриладиган “Тошкент-сити” – Халқаро ишбилармонлар марказининг қурилиш жойи тасдиқланди.

Хусусан, у Олмазор-ўқчи мавзеида, Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғида жойлашган бўлади, деб хабар  қилмоқда Podrobno.uz нашри, Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан.

Бугунги кунда, Тошкентнинг ушбу бўлагида “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Форум фонди биноси жойлашган. Шунингдек, ҳудуднинг уч томонида Бунёдкор, Ўзбекистон, Алишер Навоий метро бекатлари жойлашган.

Қарорда айтилишига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимияти август ойининг охирига қадар вазирликлар ва муассасалар билан биргаликда бузиладиган уйларни рўйхатдан ўтказиши керак. Ушбу маълумотлар асосида ушбу ҳудудда яшаётган аҳолига бадал тўловлари миқдори ҳал қилинади.

Шунингдек, ҳукумат Сентябр ойининг охирига қадар Toshkent City лойиҳасининг батафсил режасини ишлаб чиқишни топширди.

Эслатиб ўтамиз, “Тошкентбошплан” томонидан ишлаб чиқилган Toshkent City ишбилармонлик маркази бир неча бизнес марказлари, меҳмонхоналар, кафе ва ресторанлар ҳамда савдо марказларидан иборат бўлиб, унинг умумий қиймати 1 млрд долларни ташкил қилади. Марказ 70 гектар майдонда қурилиши режалаштирилган.

Ушбу янгилик эълон қилинганидан кейин Facebookда у ҳақида кўплаб фикрлар билдирилди. Улардан айримларини қуйида келтирамиз:

“Чиройли бўлар экан, мен фақат “ҳа” дейман”, — деган Нугманов Джамшид исмли фойдаланувчи.

Проект будущего делового центра Ташкент-Сити - Sputnik Ўзбекистон
"Тошкент-сити" - майдони 70 гектар, қиймати 1 млрд доллар

“Ушбу лойиҳа 1960 йилларда ишлаб чиқилган ва асослаб берилган, Тошкентнинг икки марказлари Амир Темур хиёбони ва Чорсу орасида парк ҳудуди ташкил қилиш ғоясини бутунлай барбод қилади”, — деган Евгений Скляровский исмли фойдаланувчи.

“Нима кераги бор? Ахир Тошкентда шунча бизнес марказлари бўш ётибди-ку!”, — деб куйинган Farida Charif исмли фойдаланувчи.

 “Шундай бўлиши керак, бу пойтахт. Қишлоқча фикр юритмаслик керак”, — деб ўз фикрини айтган Байтурсын Каримбаев.

“Қурилиш компаниясида биров билан гаплашувдим, улар орасида 42 қаватли бино ҳам бўлар экан”, — деб ёзган Шохрух Нигманов.

“Буларнинг ҳаммасига пулни қаердан оламиз. Балким аввал иқтисоднинг хўжалик секторларини ривожлантириш, метро қурилишини тезлатиш, йўллар сифатини, пиёдалар йўлакларини, бозорлардаги шароитларни яхшилаб, кейин ушбу лойиҳага қайтиш керакдир? Шаҳарда шундоқ ҳам бўш бинолар кўп-ку?!”, — деб фикр билдирган Бахром Адашев.

Янгиликлар лентаси
0