ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Тошкентда умумий қиймати 1млрд доллар бўлган "Тошкент-сити" лойиҳаси тақдим этилди.
Давлат унитар корхонаси бўлган “ТошкентбошпланЛИТИ” Facebook тармоғида Тошкентда янги йилдан қурилиши режалаштирилган “Тошкент сити” лойиҳасини тақдим этди.
Умумй майдони 70 гектар бўлган янги ишбилармонлик марказида бизнес центрлар, меҳмонхона ва ресторанлар, хиёбон ва технопарклардан иборат бўлиб унинг умумий қиймати 1 млрд долларни ташкил қилади. “Тошкент сити” — “Ўқчи-Олмазор” массивида бунёд этилади.