ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 15 август санасидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қиймати эълон қилди.
Бу ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 27 сўм 91 тийинга кўп бўлиб, 4154 сўм 36 тийинни ташкил қилади. 1 евро қиймати эса 16,43 сўмга ошиб, 4895 сўм 49 тийин деб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, шу кечаю-кундузда Ўзбекистон вилоятларидаги "қора бозор"ларда доллар курси 7000-6700ни ташкил қилмоқда.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.