Эксперт: Вашингтон АҚШнинг Марказий Осиёдаги иштироки борасида янги ғояга муҳтож

© Flickr / Хадамоти матбуотПрезиденты Таджикистана Эмомали Рахмон, президент Узбекистана Шавкат Мириёев и президент Казахстана Нурсултан Назарбаев на саммите арабо-мусульманских стран
Президенты Таджикистана Эмомали Рахмон, президент Узбекистана Шавкат Мириёев и президент Казахстана Нурсултан Назарбаев на саммите арабо-мусульманских стран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев "очиқ, дўстона ва прагматик" позицияга содиқ эканлигини маълум қилди ва қўшни давлатлар билан муносабатларни меъёрлаштириш жараёнини бошлади

TOШКЕНТ, 11 август — Sputnik. Вашингтон кун тартибида бўлган АҚШнинг Марказий Осиёдаги иштироки борасида янги ғояларга муҳтож, деб ҳисоблайди Америка ташқи сиёсат бўйича кенгаши вице президенти Илан Берман. Подробно.уз унинг Foreign Affairs журналида эълон қилинган мақоласини чоп этди.

"Собиқ совет маконига алоҳида геосиёсий марказ сифатида қараш вақти келди. Бунда Америка стратегияси хавфсизлик ва иқтисодиёт бўйича алоҳида ва мустақил минтақавий ҳамкорлик тузилмаларини яратиш жараёнига йўналтирилиши лозим", – деб ёзади Берман мақоласида.

Давлат раҳбарларининг амалий саъй-ҳаракатлари ва сиёсий иродалари туфайли минтақада янада чуқур ҳамкорлик қилиш учун янги шароитлар юзага келди. Экспертнинг айтишича, шу пайтга қадар ташқи олам мазкур минтақага ҳудудий низолар ҳамда энергетика ва сув ресурслари устидан назорат ўрнатиш истагида бир-бири билан рақобатлашувчи давлатлар макони сифатида қараб келганди. "Бироқ ўтган йилдан бошлаб бу мамлакатлар ҳукуматлари инвестицион муҳитни яхшилаш, савдо ва туризмни ривожлантириш бўйича жиддий ислоҳотларни бошлади", – деб ёзади у.

Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Камилов: биз учун гуллаб-яшнаётган, хавфсиз Марказий Осиё муҳим

"Ҳукумат тепасига келганидан сўнг қўшнилари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатган Ўзбекистоннинг янги раҳбари бу борада айниқса ажралиб туради. Президент Шавкат Мирзиёев "очиқ, дўстона ва прагматик" позицияга содиқ эканлигини маълум қилди ва қўшни давлатлар билан муносабатларни меъёрлаштириш жараёнини бошлади. У ўзининг илк расмий ташрифларини Туркманистон ва Қозоғистонга амалга оширди, Тожикистон ва Қирғизистон билан алоқаларни сезиларли даражада яхшилади", – дея қайд этади Берман.

Унинг сўзларига кўра, қўшнилар Тошкентнинг минтақада яхши қўшничилик алоқаларини ўрнатиш сиёсатини ижобий қабул қилишди ва қўллаб-қувватлашди.

"Шу боис Вашингтон кун тартибида бўлган АҚШнинг Марказий Осиёдаги иштироки борасида янги ғояларга муҳтож. Минтақадаги давлатларда юз бераётган изчил ўзгаришлар уларга Москва ва Пекинга рақобат нуқтаи назари орқали қарашни бас қилиш кераклигини кўрсатмоқда", – деб таъкидлайди эксперт.

Янгиликлар лентаси
0