Cентябрдан бошлаб қарздорлар мулки онлайн аукционда сотилади

© Sputnik / Андрей Старостин / Медиабанкка ўтишСудебный молоток, архивное фото
Судебный молоток, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Свет ва газ қарздорларининг мол-мулки мусодара қилиниб, Мажбурий ижро бюроси аукционида сотилади.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Бугунги кунда Ўзбекистонда электр ва газ ресурслардан истеъмолчиларнинг миллиардлаб қарзи вужудга келган. Ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида свет ва газ назоратчилари ваколатлари бекор қилиниб Прокуратура ҳузурида махсус Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган эди.

Работа товарно-сырьевой биржи - Sputnik Ўзбекистон
Мусодара қилинган мол-мулклар онлайн-аукционлар орқали сотилади

Ушбу жараённинг давоми сифатида 27 июл куни президент яна бир ҳужатни имзолади. "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан Ўзбекистонда ягона онлайн савдо майдончаси — «E-IJRO AUKCION» ташкил қилинади.

Биринчи сентябрда бошлаб, ушбу аукционда аҳоли ва юридик шахслар томонидан йўл қўйилган қарздорликлар тўланмаган тақдирда, уларнинг мол-мулки, суд қарорига асосан мажбурий тартибда, ундирилиб юқоридаги онлайн-аукционда сотувга чиқарилади.

Аукцион e-auksion.uz манзилида жойлашган бўлиб, унда ҳеч қандай чекловсиз, ҳар қандай шахс интернет тармоғи орқали иштирок этишга имконият яратилади. Бунинг учун иштирокчига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон аризани бериш ва мол-мулкнинг 5 фоизи миқдоридаги закалат пулини киритиш кифоя.

Пользователь за работой - Sputnik Ўзбекистон
Кўчмас мулк ҳақидаги барча маълумотларни онлайн тарзда билиш мумкин бўлди

Бундан ташқари, бевосита ауксионни ўтказиш ва ғолибни аниқлаш жараёни махсус дастур орқали амалга оширилиб, унга ташқаридан аралашишнинг мутлақо имкони бўлмайди.

Аукциондаги товар қанчага сотилса, қарздорлик шунчага камаяди. Агар мол-мулк қарздорликдан қиммат миқдорга сотилса ортиқча маблағ мол-мулк эгасига қайтарилади.  Мол-мулк электрон онлайн-аукционга баҳолаш қиймати бўйича қўйилади. Давлат ижрочилари электрон онлайн-аукционларда сотилмаган мол-мулкни арзонлаштиришга ҳақли эмас.

Фуқароларни электрон онлайн-ауксионларда иштирок этиш тартиби, шунингдек, савдога қўйилган мол-мулк ҳақида кенг хабардор қилади.

Бир сўз билан айтганда, бу замонавий тизим бошқа соҳаларда бўлганидек, фақат адолат тамойили асосида иш кўришга, юртдошларимизга қулайлик яратиш, халқимиз манфаатини таъминлашга хизмат қилади.

"Жаҳон" ахборот агентлиги хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0