TOШКЕНТ, 4 август — Sputnik. Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси кўчмас мулк ҳақидаги маълумотларни аниқлаш хизматини синов режимида ишга туширди.
У орқали кўчмас мулк жойлашган манзилни, унинг инвентар баҳосини, яшаш хоналари ва майдонини, унга нисбатан тақиқ бор-йўқлигини, солиқ ставкалари бўйича иқтисодий зонани ҳам билиш имкони мавжуд.
Мазкур ресурс фуқаролар ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк бўйича мурожаатлари ҳажми ошганлиги туфайли йўлга қўйилди.