Қўқон ва Андижон шаҳарлари ўртасида электропоезд қатнай бошлади

© Foto : Элмурод ЭрматовВокзал в Андижане
Вокзал в Андижане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Поезд соатига 120 километр тезликда ҳаракатланади. Бағдод, Олтиариқ тумани, Марғилон шаҳри, Қува тумани ва Асака шаҳрига тўхтаб ўтади

TOШКЕНТ, 9 август — Sputnik. 8 августдан бошлаб Қўқон, Марғилон ва Андижон шаҳарлари ўртасида электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Подробно.уз хабар қилмоқда.

Пассажирский поезд Nasaf - Sputnik Ўзбекистон
Қарши-Китоб йўналишида тезюрар электропоездлар йўлга қўйилади

Ушбу йўналишлар учун “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан 5 электричка модернизация қилинди. Натижада вагонларнинг ички ва ташқи кўриниши бтукул ўзгарди. Вагонларга кондиционер, замонавий ўриндиқлар ўрнатилди. Хориждан яна 10 электропоезд келтириш режалаштирилган. Ҳар бир электропоезд 6 вагондан иборат.

Мутахассисларнинг қайд этишича, биринчи синов муддатида қатнайдиган поездлар енгил автомобилга нисбатан манзилга 40 дақиқа тезроқ етиб боради. Поезд соатига 120 километр тезликда ҳаракатланади. Бағдод, Олтиариқ тумани, Марғилон шаҳри, Қува тумани ва Асака шаҳрига тўхтаб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон, Марғилон ва Андижон шаҳарлари ўртасида электропоезд қатновини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берган эди.

Янгиликлар лентаси
0