TOШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Қарши-Китоб" темир йўл линиясини электрлаштириш" инвестицион лойиҳасини йўловчи поездларининг тезюрар ҳаракатини ташкил этиш билан амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги қарорни имзолади.
Лойиҳанинг тахминий қиймати 58,87 млн долларни ташкил этади.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ўзининг 18,58 млн доллар, "Ўзбекэнерго" АЖ 7,31 млн доллар сармоя киритади. Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш учун 50 млрд сўм (тахминан 14,06 млн доллар) марказлаштирилган сармоялар, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт Жамғармасининг 18,92 млн долларлик кредити йўналтирилади.
Президент инвестицион лойиҳанинг барча иштирокчиларини солиқ ва божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) 2019 йилнинг 1 январига қадар озод этди.