ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Янги йил арафасида узунлиги 90 км бўлган Қарши – Деҳқонобод темир йўлини электрлаштириш якунланди, деб хабар қилди “Ўзбекистон Темир йўллари” компанияси матбуот хизмати.
Темир йўлининг ушбу қисми умумий узунлиги 325 км бўлган Қарши – Термиз темир йўлининг муҳим бўлаги бўлиб у тепловозларни замонавий электровозлар билан алмаштириш имконини беради. Бу эса ўз навбатида темир йўл транспорти харажатларинининг учдан бир қисмини қисқартириш ва темир йўлнинг ўтказиш тезлигини сезиларли даражада ошириш имконини яратади.
Темир йўлини электрлаштириш учун фойдаланлган эҳтиёт қисмларнинг катта қисми, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш дастури доирасида, маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган. Бундай маҳсулотлардан фойдаланиш – валюта ресурсларини тежаш учун хизмат қилади.
Ўзбекистон Темир йўллари ходимлари хабарига кўра Қарши – Термиз темир йўлини электрлаштириш ишлари 2017 йилда тўлиқ яунланиши кутилмоқда.