Маданият вазири Ўзбекистон давлат консерваториясига ректорлик ҳам қилади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон давлат консерваторияси томонидан муайян ютуқларга эришилгани билан бирга, бир қатор жиддий камчилик ва нуқсонларга ҳам йўл қўйилган

TOШКЕНТ, 8 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорга имзо чекди.

Государственная консерватория Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон давлат консерваториясига эски биноси қайтариб берилади

Ҳужжатда айтилишича, Ўзбекистон давлат консерваторияси томонидан академик ва миллий мусиқа санъати йўналишларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, ўқув-педагогик ва илмий-ижодий ишларни ташкил этиш борасида муайян ютуқларга эришилгани билан бирга, бир қатор жиддий камчилик ва нуқсонларга ҳам йўл қўйилган.

Мусиқа санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, ёш авлодни миллий ва жаҳон мусиқа санъатининг мумтоз намуналарига муҳаббат руҳида тарбиялаш, соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ўзбек халқининг миллий мусиқий мероси ва жаҳон мусиқа маданияти дурдоналари негизида мусиқа санъатини ривожлантириш, мусиқий таълим тизимини сифат жиҳатидан янада кўтариш, Ўзбекистон давлат консерваториясининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, жумладан, концерт заллари, аудиториялар ва махсус хоналарни таъмирлаш ва замон талаблари даражасида жиҳозлаш, Ўзбекистон давлат консерваториясининг ёш педагог кадрларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида зарур маиший шароитлар яратиш, ипотека кредитлари асосида уй-жой билан таъминлаш бўйича аниқ чора- тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди.

Консерваториянинг мақоми ва нуфузини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон давлат консерваториясининг ректори ҳисобланиши белгилаб қўйилди.

Қарорнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0