TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. Ўзбекистон давлат консерваториясига пойтахтнинг Мустақиллик шоҳкўчасида жойлашган эски биноси қайтариб берилади, деб хабар бермоқда uz24.uz.
Айни вақтда тегишли қарор тайёрланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашуви чоғида маълум қилган.
Учрашувда таъкидланишича, 2002 йилда ташкил этилган Ўзбекистон давлат консерваториясининг бугунги фаолияти, жумладан, қабул квоталари, ўқув дастурлари ва қўлланмалари, профессор-ўқитувчиларнинг илмий ва ижодий салоҳияти, моддий-техник базаси, ётоқхоналарнинг аҳволи талабга жавоб бермай қолган. Бугунги кунда бу ерда 700 нафар ўрнига 1352 нафар талаба таҳсил олмоқда ва бу таълим сифатига салбий таъсир кўрсатяпти.