ТОШКЕНТ, 7 август — Sputnik. Қозоғистонда сузиш учун жиҳозланмаган жойларда бир сутка давомида 11 киши чўқиб кетди. Ҳалок бўлганларнинг икки нафари бола бўлган.
"Яна бир кишини қидириш ишлари давом этмоқда. Қутқарувчиларнинг кўплаб огоҳлантиришларига қарамасдан, чўмилиш учун жиҳоланмаган жойларда сузиш давом этмоқда", — деб таъкидлаган Қозоғистон ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси вакили Руслан Имонқулов.
ФВҚ маълумотига кўра, болаларнинг чўкиб кетишига улар ота-оналар назоратисиз қолишгани сабаб бўлган. Шунингдек, айрим чўкиб кетган кишилар маст ҳолатда сузишган.