ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Тошкентда ёш чемпионлар учун "ақлли" бассейн очилади, деб хабар қилмоқда "Новости Узбекистана".
Хабарда айтилишича, бассейн ҳақиқатда 1987 йилда фазогир Г.Титов номидаги собиқ спорт интернатида қурила бошлаган. Аммо собиқ Иттифоқ барҳам топиши билан молиялаштиришни вақтинча тўхтатилган ва табиийки бассейн қурилиши ишлари ҳам тўхтаб қолган.
С.Митрофанов номидаги сув спорти саройининг йўқ қилиниши эса халқаро мусобақаларда муносиб қатнаша оладиган сузувчиларни тайёрлаш имкониятларини торайтирди.
Жаҳон даражасига муносиб сув спорти бўйича спортчиларни тайёрлаш учун 8-12 йил кетишини инобатга оладиган бўлсак, тегишли базага бўлган эҳтиёж нега зурарлиги аён бўлади.
Республика Олимпия захиралари коллежи раҳбари Жасур Акрамовнинг бир неча йил муқаддам бошланган саъйи-ҳаракатлари туфайли лойиҳа ҳаётга қайта татбиқ этилди.
Тақдимот маросими билан уюштирилган матбуот-анжумани давомида Акрамов шундай деган: "Бразилияда ўтказилган ёзги олимпия ўйинлари Ўзбекистон спортда нечоғлик муваффақият қозона олишини исботлади. Бокс, дзюдо, эркин кураш ва оғир атлетика бўйича термаларимиз мамлакатимизнинг улкан салоҳиятга эга эканлигини намойиш этди. Аммо сузиш бўйича биз ортда қоляпмиз".
Beeline Uzbekistan Республика Олимпия захиралари коллежини қўллаб-қувватлади ва коллеж ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган янги соғломлаштириш-сув мажмуасига сармоя киритишини маълум қилди.
Объект учун махсус Испания ва Даниядан замонавий жиҳозлар келтирилган. Старт олиш тумбалари, ажратувчи тасмалар, флагштоклар, зинапоялар, ва бошқа жиҳозлар FINA халқаро федерацияси замонавий талабларига тўлиқ жавоб беради.
Бассейнда шунингдек сувни комплекс тозалаш ва таҳлил қилиш "ақлли" тизими мавжуд.
Бассейн йил давомида узлуксиз фаолият кўрсатади, сабаби иситиш жиҳозлари билан таъминланган.
Beeline Uzbekistan объектни 2018 йил баҳор мавсумигача топширишни режалаштирмоқда.