ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. 3 август куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Қизил-Ўрук қишлоғида тахминан соат 1130 да "Балиқчи-Чўлпонота-Қоракўл" автомобиль йўлининг 17-километрида микроавтобус ва енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган эди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш ва мамлакатга олиб келиш бўйича берган топшириғига кўра, тезкор гуруҳ тузилиб, махсус самолёт ажратилди.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жароҳатланган ўзбекистонликлар ушбу бортда ватанга олиб келинди. Авиаборт билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бош директори Абдуҳаким Хажибаев бошчилигидаги шифокорлар гуруҳи ҳам етиб борди.
"Биз махсус авиаборт билан етиб борганимизда қирғизистонлик шифокорлар томонидан жароҳатланган ҳамюртларимизга тезкор биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган эди, — дейди Абдуҳаким Хажибаев. — Шифокорлар гуруҳи Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан жароҳатланганларни авиабортга чиқаргач, бортнинг ўзида улар саломатлиги қайта текширувдан ўтказилди. Керакли муолажалар зудлик билан бажарилди. Ўзбекистонда бизни махсус жиҳозланган "Тез тиббий ёрдам" автомашиналари кутиб олди ва беморлар зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етказилди.
Жароҳатланганлар орасида 11 ёшли Игорь Орловнинг жароҳати анча оғир эди. Агар унга ўз вақтида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмаса, ҳатто қўлидан айрилиб қолиши ҳам мумкин эди. Шифокорларнинг тезкор уринишлари натижасида Игорь Орловда мураккаб жарроҳлик операцияси муваффақиятли ўтказилди. Ҳозир бемор ўзини яхши ҳис қилмоқда".
Бизни Балиқчи шаҳридаги касалхонага олиб келишди, тиббий ёрдам кўрсатишди. Шунда эшитдикки, Президентимиз бизни Ватанимизга олиб кетиш учун самолёт юборган эканлар. Буни эшитиб, ҳаммамиз, ҳатто болалар ҳам йиғлаб юборишди. Ахир, ўзга юртда оғир аҳволда турганингда сендан хавотир олиб, Президентнинг ўзи самолёт юборса бундан қувонмай бўладими…? Барча ғамхўрликлари учун Шавкат Миромонович Мирзиёевга раҳмат. Биз қаерда бўлмайлик, Ватан ҳимоясида эканлигимизни ҳис қилдик.
Ҳозирда юртимизга келтирилган фуқароларимизга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида малакали тиббий-жарроҳлик муолажалари кўрсатилмоқда. Уларнинг барчасининг умумий аҳволи яхшиланиб бормоқда".
2004 йилда туғилган Ли Яна Андреевнада такроран ўтказилган тиббий таҳлиллар натижаси ижобийлиги боис, унга уйга жавоб берилди ва у истиқомат қилувчи ҳудуддаги оилавий поликлиника шифокорларига бу ҳақда хабар берилди. Бемор патронаж хизмати назоратига олинган.