Адвокатлар палатаси ва Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлик меморандумини имзолади

© pixabayҲужжатлар имзоланиши
Ҳужжатлар имзоланиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент давлат юридик университетида юридик клиника фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бу клиникада профессор-ўқитувчилар ва талабалар томонидан фуқароларга беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади. Меморандумга мувофиқ бу жараёнга адвокатлар ҳам жалб қилинади

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар берилди Ўзбекистон Ҳукумат порталида.

Здание федерации профсоюзов Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ёшларга касаба уюшмалари юридик клиникаси томонидан бепул маслаҳат бериш йўлга қўйилади
"Мазкур меморандум юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, талабаларнинг назарий ва амалий билимлари уйғунлигини таъминлаш, етук мутахассислар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадини кўзда тутади, — дейди Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари, Тошкент давлат юридик университети ректори Е.Каньязов. — Таъкидлаш жоизки, университетимизда юридик клиника фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бу клиникада профессор-ўқитувчилар ва талабалар томонидан фуқароларга беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади. Меморандумга мувофиқ бу жараёнга адвокатлар ҳам жалб қилинади".

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 28 апрелдаги "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида юридик кадрлар тайёрлаш тизимини халқаро таълим стандартларига мувофиқ тубдан ислоҳ қилиш, Тошкент давлат юридик университетини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган.

Судья болғачаси - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона судьялари вилоят халқи олдида қасамёд қилдилар
Ўзбекистон Бош прокуратураси, Олий суд, Адлия, Ички ишлар вазирликлари, Ўзбекистон Судьялар ассоциацияси, Адвокатлар палатаси ва бошқа қатор суд-ҳуқуқ органлари билан ҳамкорликда университет фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Р.Аҳмедовга кўра, янги ҳамкорлик лойиҳаси мамлакатда адвокатура ролини янада оширишга хизмат қилади.

"Дунё миқёсида адвокатурага талаб ортиб бораётган бир шароитда соҳага билимдон кадрларни жалб этиш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири. Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорлигимиз давомида истеъдодли, ғайратли ва зукко талабаларни танлаб олиш имконига эга бўламиз", — деб таъкидлаган Аҳмедов.

Янгиликлар лентаси
0