АКТ вазирлиги мутахассисларни юқори маошли ишга таклиф қилмоқда

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишIT-система
IT-система - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маош оклад миқдори квалификациядан келиб чиқиб, 10 млн. сўмгача, шунингдек, устама, меҳнатга яраша мукофот пуллари ҳамда ижтимоий пакет берилади

TOШКЕНТ, 5 август — Sputnik. "UNICON.UZ" фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази веб-технологиялар бўйича дастурчилар, маълумотлар базаларининг бошқарув тизимлари администраторлари, илова серверлари администраторларини ишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Компьютер фойдаланувчиси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон АКТ ривожланиш рейтингидаги ўрнини сақлаб қолди

Номзодлардан замонавий веб-технологияларни дастурлаш тилларида ишлаш, маълумотлар базалари бошқарув тизимларидан фойдаланиш ва бошқариш, илова серверларида ишлаш, дастурлаш воситаларини ўрнатиш ва созлаш, сервер ва иловалар, маълумотлар базалари, ахборот тизимлари ўртасидаги алоқани мувофиқлаштириш, интернетда касбий кўникмаларга оид билимларни излаш ва ўзлаштириш тажрибасига эга бўлиш талаб қилинади.

Хабарда билдирилишича, номзодлар 20-45 ёшгача бўлиши, рус, ўзбек (маъқулланади) ва техник инглиз тилини (мажбурий) билиши шарт.

Маош оклад миқдори квалификациядан келиб чиқиб, 10 млн. сўмгача, шунингдек, устама, меҳнатга яраша мукофот пуллари ҳамда ижтимоий пакет берилиши билдирилган.

Янгиликлар лентаси
0