ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Халқаро электр алоқа иттифоқи томонидан тайёрланган Ахборот-коммуникация технологиялари тараққиёти индексидаги ўрнини сақлаб қолди.
Республика 2015 йилдаги каби 110-ўринда жойлашди. Халқаро электр алоқа иттифоқи мутахассисларининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда стационар телефон алоқасига уланганлар сони ҳар 100 кишига 8,44 ни, мобил алоқасига уланганлар эса — ҳар 100 кишига 73,34 ни ташкил этади.
Ўзбекистонда уй хўжаликларининг қарийб 43,2 фоизи компьютерларга эга, уларнинг 52,6 фоизи интернетга уланган. Интернетнинг уйларга кириб бориш даражаси 42,8% бўлиб, бу ўтган йилгига нисбатан 7% кўп демакдир. Халқаро интернет-каналининг ахборот ўтказиш тезлиги бир фойдаланувчига сониясига 2075 битга тўғри келади.
Ҳужжатда билдирилишича, стационар кенг полосали интернетдан фойдаланувчилар сони ҳар 100 кишига 3,57 ни ташкил этади. Фаол мобил интернет фойдаланувчилари сони 4 фоизга ўсиб, ҳар 28,69%га етди.
Рейтингда ўтган йилдаги каби Корея Республикаси биринчи ўринни эгаллади. Дастлабки бешликда шунингдек, Исландия, Дания, Швейцария ва Буюк Британия қайд этилди. АКТ ривожланиши борасида энг ёмон кўрсаткич Нигерия, Чад, Гвинея-Бисау, Жанубий Судан ва Бурундида.
МДҲ давлатлари орасида Беларус рўйхатнинг 31-поғонасидан жой олган, Россия 43, Қозоғистон 52, Озарбайжон 58, Арманистон 71, Грузия 72, Украина 76, Қирғизистон эса 113-ўринда жойлашган.