МХХ Ўзбекистон Миллий университети домласини қўлга олди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишҲибсга олиш
Ҳибсга олиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Миллий университети қабул комиссияси аъзоси, "География ва геология" факультети "Ижтимоий география" кафедраси мудираси Нилуфар Комиловани қўлга олинди

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълм вазирлиги томонидан 2017 йилда 729 минг нафар абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинди. Ошган эҳтиёж талабини қондириш мақсадида талабаларни қабул қилиш 14%га, яъни 57 907 нафардан 66 316 нафарга оширилган, бундан ташқари кўпайтирилган контракт тўлови бўйича қабул жорий қилинган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди
Юқоридаги факт мамлакатда барча ёшларга улар олий маълумотли бўлишлари учун шароит яратилаётганини кўрсатмоқда, аммо вазиятдан фойдаланиб ўз ҳамёнини тўлдирмоқчи бўлаётганлар топилмоқда.

Миллий хавфсизлик хизатлари ходимлари Бош прокуратура қошидаги Департамент ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Миллий университети қабул комиссияси аъзоси, "География ва геология" факультетининг "Ижтимоий география" кафедраси мудираси Нилуфар Комиловани қўлга олишди, деб хабар қилмоқда "Подробно.уз".

Олиб борилган текширувлар жараёнида шу ҳолат аён бўлдики, Комилова фуқаро "М.Д"га Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга киришида амалий ёрдам бериш ваъдаси билан ундан 5 минг АҚШ доллар талаб қилган.

Н.Комилова ўз ноқонуний хатти-ҳаракатларига тўлиқ иқрор бўлган.

Тошкент шаҳри Олмазор тумани прокуратураси томонидан Н. Комиовага нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг бир нечта моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0