Мирзиёев халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди

© Пресс-служба президента РУзЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йил 20 августга қадар ҳар бир ўқувчининг мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни давом эттириши масаласига тўлиқ аниқлик киритилади

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 2 август куни халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар масалаларига бағишланган видеоселектор мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Праздник Последний звонок в школах России - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда атиги 67 та академик лицей қолади
Маълумки, Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳоли, жамоатчилик вакиллари билан ўтказилаётган учрашув ва мулоқотлар чоғида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасига ота-оналардан бўлаётган мурожаатларда умумтаълим мактабларида 10-11-синфларни ташкил этиш юзасидан кўплаб таклифлар билдирилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, олий таълим муассасалари ректорлари, кенг жамоатчилик вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жойларда ота-оналар ва ўқувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб 9-синф битирувчилари умумтаълим мактабларининг 10-синфларида, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттиришига оид фикрлари ўрганилди.

Бу жараёнда умумтаълим мактабларининг 466 минг нафар 9-синф битирувчисидан 352 минг нафари 10-синфда, 114 минг нафари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттириш ниятида экани аниқланди.

Йиғилишда ота-оналар ва болаларнинг шу борадаги хоҳиш-истакларини тўлиқ ҳисобга олиш ва рўёбга чиқариш зарурлиги, уларнинг овора бўлишига йўл қўймаслик, шундай ҳолатлар юз берган тақдирда тегишли туманлар ҳокимлари, халқ таълими бўлими ва таълим муассасалари раҳбарларига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги раҳбарларига маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда шу йил 20 августга қадар ҳар бир ўқувчининг аниқ мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни давом эттиришини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Янгиликлар лентаси
0