TOШКЕНТ, 4 август — Sputnik. Ўзбекистонлик таниқли исломшунослар Россиядаги Болгар ислом академиясида талабаларга сабоқ беришади. Бу ҳақда академия ректори, Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Россия ислом институти ректори Рафик Муҳаметшин РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“Биз яқинда Ўзбекистондан қайтдик. Бухородаги афсонавий “Мир Араб” мадрасаси билан ҳамкорлик Меморандуми имзоладик. Таниқли исломшунос, диншунослик доктори Бахтиёр Бобожоновни Болгар ислом академияси мураббийлари қаторида кўриш биз учун жуда муҳим”, деди у.
Муҳаметшиннинг айтишича, академияда шунингдек, Россия, Миср, Иордания, БАА исломшунос олимлари дарс берадилар.