GTA бандаси билан бўлган отишманинг видеоси пайдо бўлди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишОружие, архивное фото
Оружие, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беш нафар судланувчи лифт ичида уларни кузатиб келаётган ҳуқуқни сақлаш органлар ходимларига ҳужум қилиб, уларниг қуролини олиб қўйган в қочишга уринган.

TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. Россияинг РенТВ телеканалида Москва вилоят суди биноси ичида GTA бандаснинг уч нафар аъзолари иштирокида бўлиб ўтган отишманинг видеосини эълон қилди.

Здание Московского областного суда - Sputnik Ўзбекистон
Москва вилоят судидаги отишмада GTA бандасининг тўрт аъзоси ўлдирилди

Кадрларда ҳуқуқни сақлаш органларидан бир неча киши хона ичида тургани кўриниб турибди. Бироз вақтдан кейин жиноятчилар у ерга киришга уринади ва полициячилар билан отишма бошланади.

Ушбу воқеа 1 август куни Москва вилоят суди биноси ичида содир бўлган. Беш нафар судланувчи судга олиб келиш вақти, лифт ичида уларни кузатиб келаётган ҳуқуқни сақлаш органлар ходимларига ҳужум қилиб, уларниг қуролини олиб қўйган в қочишга уринган. Бўлиб ўтган отишма натижасида ОМОН жангчиси ва икки нафар полициячи яраланган. Уч нафар жиноятчи йўқ қилинган.

Таниқли адвокат Игорь Трунов айтишига қараганда,  ушбу бахтсиз ҳодисага икки нарса сабаб бўлиши мумкин: биринчидан соқчиларнинг ўз вазифасига эътиборсиз бўлгани ёки бу махсус уюштирилган фитна. Кимдир уларни судсиз ва терговсиз ўлдиришни ўзига мақсад қилган. Бундай ҳолатлар учраб туради.

Эслатиб ўтамиз, "ГТА бандаси" 2012-2014 йилларда Москва вилояти ҳудудида фаолият юритган. Улар М4 "Дон" трассасининг хилват жойларида ўзлари тайёрлаган мих ёрдамида автомобил балонлари  тешиб, тўхташга мажбур қилишган. Кейин эса автомобил ичида бўлганларни ўлдириб уларнинг мулкини эгаллаб олишган. Терговчилар хабарга кўра, улар камида 15та ана шундай жиноят амалга оширган. Банда аъзоларининг барчаси Ўрта Осиё мамлакатлари фуқаролари бўлишган.

Янгиликлар лентаси
0