TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. Хуршид Мирзоҳидов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раҳбари лавозимидан озод қилинди.
МТРК расмий сайтида ҳам Мирзоҳидовнинг фамилияси раҳбарлар рўйхатидан олиб ташланган.
Июль ойи охирида МТРК куну-тун фаолият кўрсатадиган "Ўзбекистон 24" телеканалини ишга туширган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Камолот" ЁИҲ IV қурултойида Ўзбекистон президенти ўз чиқиши давомида Озодбек Назарбековни "Ёшлар"га раҳбар этиб тайинлар экан "Мирзоҳидов деган каттакон қани, шу ердами? Эртадан бошлаб "Ёшлар" каналининг раҳбари Озодбек Назарбеков бўлади, агар халақит берсаларинг 50% одамингни қисқартираман, тушундингими" деб айтган эди.
30 июл куни "Ўзбекистон 24" телеканалида намойиш этилган "Таҳлилнома" кўрсатувида эса ўтган йиллар мобайнида ташқи сиёсатда йўл қўйилган камчиликлар очиқ-ойдин танқид қилинган.
Дастур давомида бошловчи томонидан айтилган гаплар "Ўзбекистон биринчи маротаба Ислом Каримов сиёсатини қоралади" деган талқинда хориж матбуотларини айланиб чиқди.
Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон МТРКдаги ўзгаришлар хусусида ўзининг Фейсбукдаги аккаунтида қуйидагича пост қолдирган:
"Алишер Ходжаев (бу менинг саводсизлигим эмас, паспортида шундай) ўрнига тайинланган Хуршид Мирзоҳидов ҳам ишдан кетибди. Ярим йил ишламасдан кетди. Хуршид Мирзоҳидов билан ишлаганман, яхши одам. Умр бўйи телемарказда ишлаган Собир аканинг ўғли. Отаси, озгина маҳаллийчилигини ҳисобга олмасак, дуруст одам, профессионал. Бир неча йил у киши техника, мен эса ("Ёшлар"у "Ўзбекистон" ТРК директорлигидан кейин) мафкура соҳасида раисга маслаҳатчи бўлганмиз.
Яқинда тасдиқланган матбуот қўмитаси раҳбарига ўхшаган) тайинланади-ю бир неча ойдан кейин ишни баттар қилиб ишдан кетаркан? Лекин, жуда ва жуда узоқ ишлаши ҳам мумкин. Бу эса нафақат ТВ ва радиога, умуммиллий тараққиётга фақат зарар келтиради".
Ҳозиргача ҳеч бир расмий манбада Мирзоҳидов нега ишдан олингани сабаби маълум қилинмади.