МИБ фуқаролардан қарздорликни текшириб боришни сўради

© Sputnik / Петр Чернов / Медиабанкка ўтишЭлектр қувватини тежовчи лампалар
Электр қувватини тежовчи лампалар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ўтказилаётган тадбирлар давомида истеъмолчилар ҳисобида нореал, асослантирилмаган қарздорлик аниқланмоқда

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокимлиги расмий сайтида Марказий ижро қўмитасининг самарқандликларга мурожаати эълон қилинди.

МИД ўз мурожаатида фуқаролардан ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва маблағнинг ортиқча сарфланишига йўл қўймасликларига чақирган.

Беспорядки в тульском поселке Плеханово - Sputnik Ўзбекистон
Газ ва светни узиш тартиби тасдиқланди
"Ҳурматли электр энергияси ва табиий газ истеъмолчилари!

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 29 майда "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро ишини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.

Мазкур фармон ижросини таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ўтказилаётган тадбирлар давомида истеъмолчилар ҳисобида нореал, асослантирилмаган қарздорлик аниқланмоқда. Бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида энергия ресурслари истеъмолчиларидан:

Газ ва энергия - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда свет ва газ бўйича қарздорлик 5 триллион сўмдан ошиб кетди
электр ва табиий газ бўйича ҳисоблагичнинг сурати ва тўлов патталари билан Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилиб, қарздорлик ҳолатига аниқлик киритилишини;

ҳудудда фаолият юритаётган электр ва табиий газ корхоналарининг дастурий тармоқларига телефон рақамини киритиб, тўловлардан хабардор бўлишни;

Интернет тармоғидаги uzenergo.uz, uztg.uz cайтларидан рўйхатдан ўтиб, қарздорликни текшириб боришларини сўраймиз.

Ўз ҳақ-ҳуқуқингизни ҳимоя қилинг ва маблағингизнинг ортиқча сарфланишига йўл қўйманг!", — дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0