ТИВ Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хориж мухбирлари ҳақида маълумот берди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишЖурналисты на пресс-конференции
Журналисты на пресс-конференции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлик шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитациядан ўтмаган хорижий мухбирларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги касб фаолияти тақиқланиши ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка олиб келиши ҳақида огоҳлантирди

TOШКЕНТ, 2 август — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вазирликда расман аккредитациядан ўтган мухбирлар ва мухбирлик пунктлари сонига аниқлик киритди.

Абдулазиз Камиловнинг жонли мулоқоти давомида олинган сурат - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ТИВ: ҳеч бир хат эътиборсиз қолмайди

“Давлат муассасалари, компаниялар, жамоатчилик ташкилотлари ва айрим фуқароларнинг мунтазам мурожаатлари муносабати билан шуни маълум қиламизки, 2017 йил 1 август ҳолатига кўра етакчи хорижий ахборот агентликлари, электрон ва босма ОАВ вакиллари бўлган 30 та мухбир ва 5 та мухбирлик пунктлари (бюро) Ташқи ишлар вазирлигида расман аккредитациядан ўтган”, дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Вазирликнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда расман фаолият юритаётган чет эл матбуоти вакиллари ҳақидаги маълумот ТИВ веб-саҳифасида тезкор янгиланади ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида эълон қилинади.

Шунингдек, веб-сайтнинг махсус бўлимида хорижий ОАВ вакилларининг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтиш тартиби ҳақидаги маълумот ҳам жойлаштирилган.

Вазирлик шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитациядан ўтмаган хорижий мухбирларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги касб фаолияти тақиқланиши ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка олиб келиши ҳақида огоҳлантирган.

Янгиликлар лентаси
0