Ўзбекистон президенти ногиронларни қўллаб-қувватлаш ҳақида қарор имзолади

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишНогирон
Ногирон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёш болаларни ялпи комплекс скрининг кўригидан ўтказишни ташкил этиш ва олиб боришдаги камчиликлар реабилитация тадбирларини амалга ошириш учун қулай фурсатнинг бой берилишига ҳамда болалар ногиронлиги пайдо бўлишига олиб келмоқда. Ногиронлик гуруҳини аниқлашда тиббий-маслаҳат комиссиялари фаолиятидаги бюрократик тартиб-таомиллар бартараф этилмаган

ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойишни имзолади, деб хабар қилди "Ўзбекистон24" нашри.

Халқ демократик партияси вакиллари - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Халқ демократик партиясига: қачон ташаббус кўрсатасизлар?
Фармойишга кўра: мазкур соҳада олиб борилаётган ишларни қониқарли деб бўлмайди. Туғма ва наслий касалликларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар кутилган натижани бермаяпти. Чақалоқларни перинатал скрининг кўригидан ўтказиш туғма нуқсонларни ўз вақтида аниқлашни ва ногиронликнинг кейинчалик олдини олишни таъминламаяпти.

Ёш болаларни ялпи комплекс скрининг кўригидан ўтказишни ташкил этиш ва олиб боришдаги камчиликлар реабилитация тадбирларини амалга ошириш учун қулай фурсатнинг бой берилишига ҳамда болалар ногиронлиги пайдо бўлишига олиб келмоқда.

Ногиронлик гуруҳини аниқлаш ҳамда протез-ортопедия ва реабилитация техника воситалари билан таъминлашда тиббий-маслаҳат комиссиялари ва тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятидаги бюрократик тартиб-таомиллар бартараф этилмаган.

Зона отчуждения - Sputnik Ўзбекистон
Чернобиль ҳалокати оқибатида III гуруҳ ногиронлигини олганларга пенсия тўланади
Шунингдек, ногиронлар учун реабилитация техника воситалари ишлаб чиқариш бўйича корхоналарни модернизация қилиш талаб этилади. Ногиронларни ҳисобга олишнинг комплекс тизими мавжуд эмаслиги, замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг етарлича жорий этилмаганлиги ногиронларнинг ижтимоий аҳволини мониторинг қилиш ва уларга ўз вақтида зарур тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш имконини бермаяпти.

Ногиронликни аниқлаш учун тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказишда қўлланилаётган мезонлар эскирган услубиётга асосланган, мазкур соҳада чуқур илмий тадқиқотларнинг мавжуд эмаслиги ушбу муаммони янада кучайтирмоқда.

Ногиронларга таълим бериш ва уларни ишга жойлаштиришнинг амалдаги тизими замонавий талабларга жавоб бермайди. Ногиронларни меҳнат фаолиятига жалб этиш даражаси жуда паст бўлиб, бу масъул идораларнинг ушбу соҳада етарли иш олиб бормаётганлигидан далолат беради.

Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам бериш тизимини янада такомиллаштириш, ногиронларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, таълим олиш ва ишга жойлашишда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида фармойишга мувофиқ Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлаш бўйича комиссия ташкил этилди.

Комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни таъминлаш соҳасидаги қонунчиликни ундаги бўшлиқлар, камчиликлар ва коррупциявий омилларни аниқлаш нуқтаи назаридан инвентаризация ва таҳлил қилиш;

ногиронларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳолатини, уларнинг таълим олиш ва ишга жойлашиш ҳуқуқлари амалга оширилишини, шунингдек, ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни таъминлаш соҳасидаги ваколатли органлар фаолиятини танқидий ўрганиш;

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасини бориб кўрди
ногиронлар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги умумэътироф этилган нормалар ва стандартларни, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг тавсияларини ўрганиш;

тиббий-малакавий комиссиялар ва тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятини шаффофлик ва очиқликни таъминлаш, тартиб-таомилларни ўтказишни соддалаштириш ва уларнинг муддатларини қисқартириш мақсадида қайта кўриб чиқиш;

ногиронларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш бўйича, биринчи навбатда, ногиронларни иш билан таъминлашга қаратилган ишлар аҳволини таҳлил қилиш;

ногиронлар учун протез-ортопедия ва реабилитация техника воситалари ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш ва техник янгилаш, шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ўрганишлар ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш;

ногиронларнинг жамоат транспорти, ижтимоий ва бошқа инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланишини таъминлаш ҳолатини таҳлил қилиш;

Имконияти чекланган шахс - Sputnik Ўзбекистон
Ногиронликни тасдиқлатиш учун ҳар йили ТМЭКдан ўтиш муаммоси ҳал қилинади
ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни таъминлаш, туғма ва наслий касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш соҳасидаги қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни, шу жумладан, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш ишларини тубдан кучайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Бу борада Комиссияга 2017 йил 15 сентябрга қадар ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифларни киритиш топширилди.

Фармойишнинг тўлиқ матни матбуотда эълон қилинади.

Янгиликлар лентаси
0