Россиянинг энг машҳур журналистларидан бири Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиқмоқчи

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишФоторассом Екатерина Рождественская
Фоторассом Екатерина Рождественская - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик фотосуратчи, журналист ва рассом-модельер Екатерина Рождественская Фарғонадан тортиб Самарқандгача мутлақо янги маршрут бўйлаб саёҳатга чиқмоқчи

ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Россиялик модельер ва журналист Екатерина Рождественская Ўзбекистонга саёҳат уюштирмоқчи, деб хабар қилинди Михаил Кожуховнинг саёҳатлар клуби блогида.

Самарқанд - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандга келган туристлар энг машҳур ўзбек фильмларини томоша қиладилар
Хабарда айтилишича, Рождественская саёҳат давомида ўзбек шойиси ва духобалари сирлари ҳақида мақола тайёрлаш ниятида эканлигини билдирган.

"Яна ҳунармандлар билан учрашув сари ошиқяпман, эндиги сафарим Ўзбекистонга! Сайёҳлар кўп борадиган жойлар, яъни барчага таниш бўлган сайёҳлик маршрутларидан, машҳур ҳудуд ва катта қишлоқлардан узоқроқ бўлишга ҳаракат қиламан. Бу гал сафарим қишлоқлар, ҳунармандчилик устахоналари, ипак йўллари, тунги бозорларга бўлади. Қадимий сўзаналар билан танишишни ҳам режалаштирганман".

Рождественскаянинг сўзларига қараганда, у билан бирга Ўзбекистонга саёҳатга отланаётган гуруҳ риштонлик устадан кулолчилик сирларини ўрганадилар, шунингдек фарғоналик ошпаз аёллардан палов ва сомса тайёрлаш бўйича дарс оладилар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрел ойида "Модный приговор" бошловчиси Александр Васильев ҳам Ўзбекистонга саёҳатни амалга ошириб, юртдан ажабтовур таассуротлар билан қайтган эди. Васильев Россияга қайтгач ўз кўрсатувида томошабинларга Ўзбекистондаги миллий матолар жозибадорлиги ва бетакрорлигини қайд этиб, бундан ташқари мамлакат нақадар озода ҳамда мазали таомларга бойлигини гапириб берганди.

Янгиликлар лентаси
0