Ўзбекистонда эҳтиёжманд хотин-қизларга уй калитлари топширилди

© uza.uzПрезидент Шавкат Мирзиёев подарил нуждающимся ключи от жилых домов
Президент Шавкат Мирзиёев подарил нуждающимся ключи от жилых домов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йилда 385 нафар ногирон ва ишга лаёқатсиз бўлган фуқаролар замонавий уйлар билан таъминлаш кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Фарғона вилоятида уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган хотин-қизларга Шавкат Мирзиёевнинг совғаси — янгиланган намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган уй-жойлар тантанали равишда топширилди, деб хабар қилди UzReport ахборот агентлиги.

Квартира в новостройке - Sputnik Ўзбекистон
Ипотека-банк кредитга уй олиш учун қандай талаблар қўйилганлигини маълум қилди

Қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини яхшилаш, намунавий лойиҳалар асосида якка тартибда уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, қишлоқда муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини, ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунга қадар вилоят бўйича уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган 38 фуқарога имтиёзли кредит асосида уй-жойли бўлиш учун бошланғич бадал тўлови президент номидан берилди. Бу имконияти чекланган фуқароларнинг барча қатори фаровон, эмин-эркин ҳаёт кечириши учун қулай шароит яратиш йўлида кўрсатилаётган ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодасидир.

© uza.uzПрезидент Шавкат Мирзиёев подарил нуждающимся ключи от жилых домов
Президент Шавкат Мирзиёев подарил нуждающимся ключи от жилых домов - Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев подарил нуждающимся ключи от жилых домов

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда уй-жойга эга бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мутлақо янги тизим жорий қилинмоқда. Ушбу тизимга мувофиқ, шундай тоифадаги аёллар рўйхати шакллантирилиб, имтиёзли уйлар учун бошланғич бадал пули сифатида жами 4,2 млрд сўм маблағ ўтказиб берилди. Ана шундай ёрдам туфайли жорий йилда 385 нафар меҳнатга лаёқатсиз фуқаро замонавий уй-жойга эга бўлади.

Янгиликлар лентаси
0