Ипотека-банк кредитга уй олиш учун қандай талаблар қўйилганлигини маълум қилди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишКвартира в новостройке
Квартира в новостройке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уй-жой олувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарлари ва Тошкент шаҳрининг туман ҳокимликларида ташкил этилган ҳудудий комиссияларга ариза билан мурожаат этиши лозим

TOШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Халқаро Пресс-клубда “Ипотека-банк” раҳбарияти, масъул ходимлари, уй-жойга эҳтиёжманд аҳоли вакиллари, шаҳар хокимияти вакиллари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказилган анжуманда аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека кредитлари хусусида сўз борди. Бу ҳақда “Ипотека-банк” матбуот хизмати хабар қилди.

Cтроительство домов по типовому проекту - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Наманган шаҳридаги уй-жойлар қурилиши билан танишди

Хабарда айтилишича, кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишга буюртмачиларга кредитлар бериш, кўп квартирали уйларни сотиб олиш учун қарз олувчиларга ипотека кредитларини расмийлаштириш йўли билан квартираларни сотиш функцияларини юклаган ҳолда "Ипотека-банк" – молиялаштирувчи тижорат банки сифатида белгиланган.

2017 – 2020 йилларга мўлжалланган дастур асосида шаҳарларда тегишли муҳандислик ва ижтимоий инфратузилмаларига эга бўлган 5, 7 ва 9 қаватли, энергиядан самарали фойдаланиладиган 945 та кўп хонадонли уй-жой бунёд этилиши режалаштирилган. Шундан жорий йилга мўлжалланган 191 та уй-жой (жумладан, 102 таси пойтахтда) бўйича қурилиш ишлари давом этмоқда.

Бу каби уй-жойларга эга бўлиш учун фуқароларга аниқ талаблар қўйилган. Жумладан, уй-жой олувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарлари ва Тошкент шаҳрининг туман ҳокимликларида ташкил этилган ҳудудий комиссияларга ариза билан мурожаат этиши лозим. Комиссиянинг ижобий хулосасига кўра, кўп қаватли уй-жойдаги хонадонлардан бири фуқарога бириктирилади. Шу вақтнинг ўзида хонадон қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги сумма бошланғич бадал сифатида “Ипотека-банк” филиалларида шакллантирилиши зарур. Уй-жой қуриб битказилгач эса, бириктирилган хонадонни сотиб олиш истагидаги фуқаро банкка қатор ҳужжатлар, жумладан, ариза, кредит олувчининг паспорт нусхаси, кредит олувчининг охирги 12 ой давомида олган даромадлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Кўп қаватли уй - Sputnik Ўзбекистон
Янги кўп қаватли уйлардаги хонадонлар қандай тақсимланади

Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож жисмоний шахсларга кўп квартирали уй-жойдаги хонадонни сотиб олиш учун ипотека кредитлари 20 йил муддатга, 3 йил имтиёзли давр билан, кредитдан фойдаланганлик учун дастлабки 5 йил давомида йиллик 7 фоиз ва қолган даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси миқдорида ажратилади. Бунда банк сотиб олинадиган уй-жой умумий қийматининг 75 фоизи миқдоригача бўлган суммани қарз олувчига кредит сифатида беради.

Юқоридаги қарорда кредит олувчи учун ҳам қатор солиқ имтиёзлари кўзда тутилган. Бунда кредит олувчининг ўзи ёки оила аъзоларининг кредит бўйича ойлик тўловларни қайтариш учун йўналтирган маблағи солиққа тортилмайди. Агар корхоналар қайтиб олмаслик шарти билан ўз ходимларига ипотека кредитининг бошланғич бадалини тўлаб берган бўлса, мазкур маблағ ҳам солиққа тортилмайди. Шунингдек, кредит тўлиқ қайтгунига қадар хонадон учун мол-мулк солиғи тўланмайди.

Янгиликлар лентаси
0