Каттақўрғонда ёш йигитни тенгдошлари калтаклаб ўлдирди

© Sputnik / СтрингерЎзбек милицияси
Ўзбек милицияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ёшлар ўртасида муштлашув юз берди. Жанжал Ингичка қўрғонида ташкил этилган арқон тортиш мусобақасида бошланган

TOШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Каттақўрғонда ёш йигит калтаклаб ўлдирилди, деб хабар тарқатди вилоятдаги маҳаллий нашрлардан бири "Зарафшон" газетаси.

Акмаль Абдурахманов - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда яна бир коллеж талабаси муштлашувдан кейин вафот этди

Каттақўрғон шаҳрида юз берган бебошлик ортидан содир этилган жиноят бир ёш йигитнинг ўлими билан якун топди, дейилади хабарда.

Ушбу жанжал дастлаб Каттақўрғон шаҳар Ингичка қўрғонида ташкил этилган арқон тортиш мусобақасида бошланган. Тортишув мусобақа якун топгандан кейин ҳам давом этиб, ёшлар гуруҳбозлик қилиб, бир-бири билан "ҳисоб-китоб" қилишни ўзларига маъқул кўришган.

Р.Турсунов ва А.Бобомуродов мусобақанинг эртасига Д.Кенжаев ва М.Абдунабиевларни автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ёнида ҳақоратлаб, уларга тан жароҳати етказишади. Шу билан жанжал якунига етмайди. Жабрдийдалар қасос олиш учун ёнига ўртоқларини тўплайди. М.Абдунабиев, Ж.Жумаев ва Ф.Махмадраимов бир гуруҳ бўлиб, А.Бобомуродовни дўппослайди. Воқеага гувоҳ бўлган Б.Бердираҳмонов А.Бобомуродовни таниб, унга ёрдам беришга ошиқади ва у ҳам жаҳл отидаги кимсалар муштидан бенасиб қолмайди.

Муштлашув натижасида А.Бобомуродов ҳушини йўқотади. Унга ёрдам бермоқчи бўлган жанжал иштирокчиларининг ҳаракати бесамар кетади. Шифохонага олиб борилган А.Бобомуродов тан жароҳатлари туфайли вафот этади.

Воқеа жойида олиб борилган тезкор суриштирув ишлари ва гувоҳлар кўрсатмаси жиноятга қўл урган кимсаларнинг айбини тасдиқлади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев - Sputnik Ўзбекистон
Ёшлар иттифоқи раиси "тўртинчи ҳокимият"ни ёшлар муаммоларини ёритмаганликда айблади
Суднинг қора курсисида ўтирган, ёшлик завқини заҳарга айлантирган ёшлар қилмишидан пушаймон бўлди. Лекин энди кеч, ўз айбларига иқрор бўлишди. Суд уларга нисбатан қонуний жазо тайинлади.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятида 2015-2016 йилларда умумий жиноятчиликнинг кескин камайишига эришилмаган. Жумладан, баданга қасддан оғир шикаст етказиш 8 фоизга, ўғирлик 18 фоизга, фирибгарлик 23,4 фоизга ошган. Жорий йилнинг биринчи ярмида умумий жиноятлар сони 1,8 фоизга кўпайган. Қасддан одам ўлдириш жинояти 13 тага кескин ортиб, 43 тани ташкил қилган.

Янгиликлар лентаси
0