Тез ёрдамнинг янги диспетчерлик хизматлари 2019 йилдан иш бошлайди

© Минздрав УзбекистанаТез тиббий ёрдам ходимлари
Тез тиббий ёрдам ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Диспетчерлик хизматлари зиммаларига, шунингдек, ИИВ, ФВВ, "ЎЗтрансгаз" АЖ шошилинч хизматлари билан ҳамкорлик олиб бориш юклатилган

TOШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг худудий филиаллари мувофиқлаштирувчи – диспетчерлик бўлимлари 2019 йил биринчи январдан иш бошлаб юбориши кўзланмоқда, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Врач скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Тез ёрдам етиб келиш вақти қисқартирилди
Бунинг учун халқаро ташкилот, молия институтлари ва грантлар ҳисобидан  15 млрд. сўм ва 17 млн. АҚШ долл. ортиқ маблағлар ажратилади.

Марказлар 2019 йил биринчи январдан иш бошлаши режалаштирилган.

Марказ вазифалари қаторида — тез ёрдам чақириқларини бутун мамлакат бўйича марказлаштириб қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш киради. Диспетчерлик хизматлари шунингдек, чақириқ бўйича чиққан бригадалар фаолиятларини мувофиқлаштиради ва оператив бошқарувини таъминлайдалар.

Уларнинг зиммаларига, шунингдек, ИИВ, ФВВ, "ЎЗтрансгаз" АЖ шошилинч хизматлари билан ҳамкорлик олиб бориш юклатилган.

Янгиликлар лентаси
0