Тез ёрдам етиб келиш вақти қисқартирилди

© flikr.comВрач скорой помощи
Врач скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тез ёдам автомобиллари ҳаракати учун энг қийин вақт – бу кечги тирбандлик вақти: соат 6 дан 12 га қадар.

ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Тез ёрдам хизмати ўз машиналари касаллар ҳузурига етиб келиш вақтини қисқартиришга ҳаракат қилмоқда, деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассиси Sputnik мухбирига.  

Унинг сўзларига қараганда, Тиббиёт вазирлиги томонидан пойтахтда ҳам вилоятларда ҳам  қўшимча тез ёрдам бўлимлари очилмоқда.

“Бугунги кунда Тошкентда 15 та қўшимча “103” Тез ёрдам бўлими очилган. Бу бизга касал олдига етиб келиш вақтини сезиларли даражада қисқартириш имконини берди. Районлар чегараси доирасида масофа 5-7 километргача қисқартирилган. Олдин ушбу масофа 40 километргача бўларди. Тез ёрдам бўлимларини яқинроқ жойлаштириш учун, биз аҳоли турар жойига яқин жойлашган оилавий поликлиникалар ва бошқа тиббий муасасалар ҳузурида ҳам тез ёрдам бўлимлари очдик”, — дейди суҳбатдош.  

Унинг сўзларига қараганда автомобиллар етиб келиши учун энг мураккаб вақт – бу кечги тирбандлик вақти. У соат 6 да бошланиб тунги 12 да тугайди. Қоидага кўра, тез ёрдам касал олдига 15 минутда етиб келиши керак, лекин биз ҳозир ушбу 15 минутни ҳам қисқартирмоқчимиз.

Қабул қилинган чораларга кўра, тез ёрдам машиналари етиб келиш вақти 13-15 %га камайтирилган.

Қишлоқ жойларда “102” хизмати фаолиятини йўлга қўймоқдамиз. Одатда, қишлоқ медицина бўлимида шифокорлар фақат кундузи ишлайди. Биз уларнинг доимий навбатчилигини йўлга қўймоқчимиз. Айни дамда шундай гуруҳлар фаолиятини қандай ташкил қилиш ҳақида ўйлаяпмиз. Янгича тизим бизга тиббий ёрдам етиб келиш вақтини сезиларли даражада тезлаштиради, — дейди мутахассис.

Биринчи ярим йил давомида Тез ёрдам бўлимларида 3,7 млн кишига ёрдам кўрсатилган. Улардан 360 минги шифохоналарга ётқизилган, 800 минг кишига поликлиника ёрдам кўрсатилган ва 3 млнга яқинига тез ёрдам бригадалари томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.

Янгиликлар лентаси
0