Чиройли селфи деб арманистонлик ёш курашчи ҳаётдан кўз юмди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишТок ўтказгич устунлари
Ток ўтказгич устунлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Арманистонлик спортчи Гегам Ованнисян юқори кучланишга эга электр симлари ўтказилган столбада чиройли селфи тушмоқчи бўлган

TOШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Арманистоннинг Шаумян қишлоғидан бўлган ўн олти яшар курашчи Гегам Ованнисян электр узатиш симлари устунларида селфи тушмоқчи бўлиб ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда Sputnik Арманистон.

Йўловчилар Калуга аэропорти биноси яқинида. - Sputnik Ўзбекистон
Селфи қиламан деб, тўққизинчи қаватдан қулади
Фожиа тонг саҳарда юз берган. Гегам эрталаб дўстлари билан бирга Шаумян қишлоғидан Айгезард қишлоғигача югуриш машқларига чиққан, деб хабар берган нашрга Айгезард қишлоғи оқсоқоли Артур Манукян.

Тушунтириш берилишича, Гегам йўлда электрузатиш симлари устунларига чиқиб селфи тушишни хоҳлаб қолган.

"Бахтсиз ҳодиса эрталабки 8:30 да юз берди. Гегам 38 минг вольт кучланишга эга столбага чиқди. Дўстлари уни бу фикридан қайтармоқчи бўлишганди, аммо у қулоқ солмади", — деб айтган Артур Манукян.

Йигит мунтазам равишда спорт билан шуғуллангани айтилмоқда.

Айни вақтда судмедэкспертиза тайинланган, суриштитув ишлари олиб борилмоқда. Йигит ток уриши натижасида ҳалок бўлганми ёки йиқилиш оқибатида — аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0