Селфи қиламан деб, тўққизинчи қаватдан қулади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЙўловчилар "Калуга" аэропорти биноси яқинида.
Йўловчилар Калуга аэропорти биноси яқинида. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тула вилояти(Россия)да яшовчи ўқувчи қизлардан бири, синфдошлари билан селфи қилмоқчи бўлганида, симга қоқилиб, тўққизинчи қаватдан пастга қулади.

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik Россиянинг Тула вилоятида яшовчи ўқувчи қизлардан бири, синфдошлари билан биргаликда томда селфи қилмоқчи бўлганида, бехосдан симга қоқилиб, тўққизинчи қаватдан пастга қулади, РИА Новости, Тула вилояти ИИБ хабарига кўра. 

"Бўлимимизга тўққиз қаватли уйдан пастга қулаган 13 яшар ўқувчи қиз касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар келди.  Шифокорлар томонидан беморга “бош суяк-мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, умуртқа ёпиқ жароҳати” ташҳисини қўйишга улгуришди, дейилади хабарда.

Полициячилар маълумотига кўра, ўқувчи қиз ўз синфдошлари билан селфи қилиш учун тўққиз қаватли уйнинг томига чиқишган. Аммо тортилган симни кўрмай қолиб, қоқилиши натижасида пастга қулаган.

Янгиликлар лентаси
0