TOШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари, солиқ тўловчилар ва экспертлар солиқ қонунчилиги ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдиришлари мумкин. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Facebookдаги саҳифасида солиқ тизимини янада такомиллаштириш бўйича махсус сўров ўтказилаётганлиги маълум қилинди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида шакллантирилган экспертлар гуруҳи барча таклифларни жамлаб Солиқ қонунчилиги ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича тузилган Ишчи комиссияга кўриб чиқиш учун киритади.
Таклифларни махсус сўровномани тўлдириш орқали бериш мумкин.