Ўзбекистондан миллионлаб қарзи бўлган фуқаролар устидан қидирув эълон қилинди

Oбуна бўлиш
Қидирувдаги шахслар рўйхати guvd.uz расмий сайтида эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси давлат фойдасига пул тўлашдан бош товлаган фуқароларни қидирувга берди.

Қидирувдаги шахсларнинг тўлиқ рўйхати guvd.uz расмий сайтида эълон қилинди.

ИИББ қидирувдаги алиментчилар рўйхатини эълон қилди
Хусусан, Тошкент шаҳар Олмазор туман суд ижрочилар бўлимининг 2016 йил 10 октябр кунидаги қарорига асосан, қарздор Игамбердиев Ҳусан Абдумаликович давлат фойдасига 18 млн 449 минг сўм тўлашдан бош товлаганлиги учун қидирувга берилган.

Ўзбекистон фуқароси Бахтиёр Умарқулов эса давлат фойдасига 238 миллион 664 минг 454 сўм тўлашдан бош тортганлиги учун қидирилаётгани маълум қилинган.

Шунингдек, давлат фойдасига 22 млн 722 минг 611 сўм тўлашдан бош товлагани учун Наталья Родионова ҳам қидирувга берилган.

Қидирувга берилган Лола Юнусходжаеванинг давлатдан қарзи эса 40 млн 363 минг 400 сўмни ташкил қилган. Аёл шунингдек 651 минг 200 сўм давлат божини ҳам тўламаган.

Тошкент ИИББ томонидан эълон қилинган рўйхатдан 26 киши ўрин олган.

Улар орасида фуқаролардан қарзи бўлган ва бу қарзларни тўлашдан бош тортган шахслар ҳам бор.

Янгиликлар лентаси
0