ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида алимент тўламай қочиб юрган шахслар рўйхати эълон қилинди.
Ушбу рўйхатдан 31 нафар эркак ва бир аёл ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан жонли мулоқот бўлиб ўтади.
Сал олдин, ТИВ маҳкамага фуқаролардан келаётган мурожаатларнинг асосий қисми — ҳужжатсиз ва молиявий таъминотсиз қолган хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ватанга қайтишлари, ота-оналари хорижда яшириниб юрган болаларни боқиш учун алимент ундириш, Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетган ота-оналарни излаш, бошқа давлатларда судланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш каби масалаларга тегишли эканлигини эълон қилган эди.