Эксперт: Ўрта Осиё энергия ҳалқасини тиклашга умид пайдо бўлди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЛинии электропередач (ЛЭП)
Линии электропередач (ЛЭП) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Ўзбекистон, миллий ва иқтисодий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда, қўшнилар билан самарали ҳамкорлик қилишга тайёр эканини намойиш қилмоқда, демак Ўрта Осиё энергия ҳалқасини тиклашга умид пайдо бўлди.

TOШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Марказий Осиё бўйича эксперт Станислав Притчин, Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон орасида энергетик ҳамкорлик масалаларига ойдинлик киритди.

Лампы - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергияни экспорт қилишни бошлади

Яқинда ОАВларда Тожикистон Ўзбекистонга арзон нархда электр энергияси еткизиб беришга тайёр эканинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Бундан олдин эса Қирғизистондан Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қилишни бошлагани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Бунга сабаб Токтокул сув омбори тўлиб кетгани сабабли, Қирғизистонда ортиқча электр қуввати ҳосил бўлган. Уни қўши Қозоғистон ва Қирғизистонга сотиш борасида музокаралар олиб борилган.  Ўзбекистон ушбу энергияни сотиб олишга рози бўлган.

Ўрта Осиё электр энергияси ишлаб чиқариш тизимида мавсумийлик хусусияти бор, яъни йилнинг маълум вақтида энергия керагидан ортиқ ишлаб чиқарилади, бошқа даврида эса, унга эҳтиёж кузатилади. Ушбу мавсумийлик "чўққилари"ни текислаш мақсадида Ўрта Осиё мамлакатлари энергетика тизими бошидан ҳалқа сифатида қурилган.

Электр узатиш линиялари - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Ўзбекистонни арзон электр токи билан таъминламоқчи

Бир неча йил олдин Ўзбекистон хохишига кўра, ушбу соҳада ҳамкорлик тўхтатиб қўйилган эди. Вақт ўтиши билан, бундан ҳамма ютқизгани намоён бўлди. Бугунги кунда эса, Ўзбекистон, сиёсатдан холи бўлган ҳамда миллий ва иқтисодий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда, қўшнилар билан самарали ҳамкорлик қилишга тайёр эканини намойиш қилмоқда, демак Ўрта Осиё энергетик ҳалқасини тиклашга умид пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўрта Осиё энергия ҳалқаси Совет даврида қурилган бўлиб у Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда жойлашган 83 та электр станцияларни бирлаштирган эди. Унинг бошқарув-назорат пункти эса Тошкентда жойлашган эди. Ушбу тизим нафақат электр таъминоти, балким қишлоқ хўжалиги ерларини сув билан таъминлаш жараёнларини ўзаро мувофиқлаштириш билан шуғулланар эди. 2009 йилда Ўзбекистон бир томонлама равишда ушбу тизимдан чиқишга қарор қилган эди.

Притчин об энергокольце в ЦА: есть перспективы для сотрудничества
Янгиликлар лентаси
0