ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Жорий йил сентябр ойида Тожикистон Тошкентда кўргазма-ярмаркасини ўтказилади. Кўргазмада Тожикистоннинг 64 та ишлаб чиқариш корхоналари ўз маҳсулотлари билан иштирок этиши режалаштирилган. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.
Тожикистон биринчи навбатда енгил саноат, тоғ рудаси, алюминий ва машинасозлик маҳсулотларини намойиш қилади.
Эслатиб ўтамиз, 17-21 апрел кунлари Душанбедаги "Пойтахт 90" савдо марказида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган саноат, қурилиш ва озиқ овқат маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтган эди.
Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ушбу кўргазма-ярмаркага автомобил саноати маҳсулотлари, маиший техника, лифтлар, кабел ва симлар, сантехника, тери маҳсулотлари, трансформаторлар, полипропилен қувурлар, кийим-кечак ва тўқимачилик маҳсулотларини олиб боришган.