ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Бугун Тошкентда биринчи Россия ва Ўзбекистон Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди, деб хабар қилди Россия ИИВ матбуот хизмати.
Ўзбекистон ва Россия ички ишлар вазирликларининг тезкор бўлинма ва махсус хизматларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари ишчи учрашуви ўтказилди.
Йиғилишда тезкор қидирув, уюшган жиноятчилик, экстремизм, наркотик моддалар ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш борасида ахборот алмашинув юзасидан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида томонлар Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг иккинчи йиғилишини 2018 йил ўртасида ўтказишга келишиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, шу йил май ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни қабул қилган эди. Россия ва Ўзбекистон ўртасида 2017-2018 йиллар ҳамкорлик протоколи имзоланган эди.