Гутерреш БМТ Мирзиёевни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди

© REUTERS / DENIS BALIBOUSEБМТ Бош котиби Антониу Гутерреш
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"БМТ Сизнинг ҳукуматингизни умумий мақсадларимизга, жумладан, Барқарор тараққиёт мақсадларни амалга ошириш, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва превентив дипломатияни ривожлантириш борасидаги мақсадларга эришиш учун қўллаб-қувватлашга тайёр", деган Мирзиёевга йўллаган мактубида Антониу Гутерриш

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистон президентига миннатдорлик мактубини йўллади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

БМТ Бош котиби Ўзбекистон ўз мактубида шахсан Шавкат Мирзиёевга, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва халқига яқинда мамлакатга ташрифи чоғида кўрсатилган юксак меҳмондўстлик ва самимий қабул учун чин дилдан миннатдорлик изҳор этган.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон
БМТ Бош Котиби Мирзиёев билдирган ишончдан таъсирланди
"Учрашувимизда Сиз баён қилган ва Сизнинг ташаббусингиз билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси асосида Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича дастурингиз менда катта таассурот қолдирди. Мазкур ҳужжат БМТ Барқарор тараққиёт мақсадлари ва 2030 йилгача барқарор ривожланиш дастури билан ҳамоҳанг бўлиб, Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун асос сифатида хизмат қилиши мумкин. Сизнинг қўшни давлатлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларингизни тўла қўллаб-қувватлайман. БМТ Сизнинг ҳукуматингизни умумий мақсадларимизга, жумладан, Барқарор тараққиёт мақсадларни амалга ошириш, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва превентив дипломатияни ривожлантириш борасидаги мақсадларга эришиш учун қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиз ва ҳукуматингизга БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий марказини тўла қўллаб-қувватлаётганингиз ва ҳамкорлик қилаётганингиз учун самимий миннатдорлик изҳор этаман", — дейилган мактубда.

Гутерриш шунингдек Марказий Осиёга ташрифининг асосий мақсадларидан бири бўлган Нукус ва Мўйноққа боришига кўмаклашгани учун Мирзиёевга алоҳида ташаккур билдирган.

"Орол денгизи тезлик билан қуриб бораётгани мени қаттиқ ташвишга солди ва бу фалокатдан азият чекаётган аҳоли билан учрашувдан ғоят таъсирландим. Ишонтириб айтаманки, БМТ Сизнинг ушбу фожиа оқибатларини бартараф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизни бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр", — деб таъкидлаган Гутерриш. 

Орол денгизидаги кемалар қабристони - Sputnik Ўзбекистон
БМТ Бош котиби: Орол денгизига саёҳат мени ларзага солди

БМТ Бош котиби Самарқанд шаҳри чиройини эътироф этиб ўтган.

"Буюк ипак йўлининг дурдоналаридан бўлган гўзал Самарқандни яна бир бор кўрганимдан беҳад хурсандман. Маданиятлар чорраҳасида жойлашган бу шаҳарнинг кўп асрлик тарихи ва серқирра маданияти бугун ҳам бутун дунё учун намуна бўлиб қолмоқда".

Ўз мактуби якунида Гутерреш Мирзиёевга Ўзбекистон БМТ билан ишончли ҳамкорлик қилаётгани учун ташаккур билдирган ва Ўзбекистон халқининг манфаати йўлида бу ҳамкорлик давом эттирилишига умид билдирган.

Янгиликлар лентаси
0